-Отам 2003 йил уйни бизга васият қилган. 2006 йили эса қайтадан васият тузилиб, уй амакимга қоладиган бўлди. Айтинг-чи, бу вазиятда қай бир васиятнома ҳақиқий ҳисобланади? Агар биринчиси бекор қилинган бўлса, уйсиз қоламизми?
Ботир Раҳматов, Сирдарё вилояти
-Васиятнома мулкдорни ўз мулкига нисбатан охирги хоҳиш-иродаси ҳисобланади. Мулкдор томонидан қолдирилган васиятномалар бир нечта бўлганида сана бўйича охиргиси ҳақиқий саналиб, бунга қадар расмийлаштирилганлари эса ўз кучини йўқотади. Агар сиз мерос қолдирувчининг уйида рўйхатда бўлиб, доимий яшаб келаётган бўлсангиз, уйнинг мулкдори ўзгаришига қарамасдан ушбу уйдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоласиз.Манба: «Sug'diyona» газетаси