АсосийJamiyat

​2-БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИ ҲАМШИРАСИ ЖАСУРДАН ЭШИТГАНЛАРИНИ СУДГА АЙТИБ БЕРДИ

'​2-БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИ ҲАМШИРАСИ ЖАСУРДАН ЭШИТГАНЛАРИНИ СУДГА АЙТИБ БЕРДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳар Миробод тумани Жиноят ишлари бўйича судда П.Ф. Боровский номли тиббиёт коллежининг талабаси Жасурбек Иброҳимов ўлими юзасидан олиб борилган навбатдаги суд ишида айблов тарафи ҳамшира Сиддиқова Маликани гувоҳ сифатида сўроқ қилишни сўради.

Суд ушбу талабномани қаноатлантириб ҳамширани гувоҳ сифатида сўроқ қилди.

2-болалар жарроҳлиги шифохонасининг реанимация бўлими ҳамшираси Сиддиқова Маликанинг кўрсатмасидан:

"Мен дастлабки тергов давомида айтмаган айрим гапларимни судга айтмоқчиман. Мен Жасур касалхонамизда ётганида унинг ёнида кўп бор навбатчи бўлиб қолганман. У менга навбатчилик пайтимда айтган бир гапини айтиб бермоқчиман. Жасурга навбатчилик пайтимда “Нега бординг, нега урушдинг?” деб савол бергандим. Ўшанда у менга “урушиб бўлиб кетаётганимизда, орқамдан келиб тепишди ва мен тизам билан ўтириб қолдим ва йиқилиб хушимдан кетдим, шунда ҳаммалиги бир бўлиб мени уриб кетишди”

деб айтган.

Бу гапни иккинчи операциядан кейин таҳминан 4-5 кун ўтгандан сўнг, тунги соат 2 ларда айтган.

Судья гувоҳдан ушбу гапларни Жасурнинг онасига, шифокорларга айтдингизми? Дея савол берди, гувоҳ буни шундоқ ҳам ҳамма билишини ва шу сабаб ҳамма билган маълумотни қайта айтмаганини маълум қилди.

Судьянинг гувоҳ терговчига нима сабабдан бу ҳақда айтмаганини сўраганида эса, гувоҳ шундай жавоб берди:

“Улар мендан бу ҳақда сўрашмади, шунга айтмадим. Сўроқ қилинганимда воқеага анча вақт ўтгани сабаб, эсимга келмади. Кейин қўшимчам борлигини айтганимда, қолганини судда айтасиз, деди терговчи” дея кўрсатмасини якунлади Малика.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар