Тошкент шаҳар Миробод туман Жиноят ишлари бўйича судида гувоҳ, Жасурнинг яқин дўсти Фирдавс Фарҳодзоданинг кўрсатмаларини тинглади. Фирдавс 2 май куни Ислом Жасурни ҳаммани олдида масҳара қилиб кулганини айтиб берди.
«2 май куни Жасур коллежимизда ўқийдиган Земфира исмли қизнинг олдига бориб, у билан танишмоқчи бўлди. Жасур у қизни бир неча кун олдин ёқтириб қолганди. Унинг олдига боришидан мақсад унинг телефон рақамини олиш эди. Қиз эса Жасурга рад жавобини бериб, акаси Дилшодни чақиришини айтди. Тушдан сўнг Дилшод ва унинг дўстлари Жасур билан «гаплашиб олиш» мақсадида унинг олдига келишди. Дилшод ва Жасур ўзаро гаплашиб олиш учун бироз олдинга чиқишди. Орқада қолган болалар орасидан эса Ислом «у касал-ку» деб бақириб кулди»