- Ваннани илиқ сувга тўлдириб, унга 200 гр. асал солинг. Сўнг бу сувда ўзингизни бўш қўйиб ўтиринг. 10-15 дақиқадан кейинилиқ сув билан чайининг. Асал терини парваришлайди ҳамда қуруқлашишни кеткизади. Муолжани ухлашдан олдин амалга оширинг.
- Тузли ванна учун 250-300 гр. денгиз тузини иссиқ сувда эритинг. Туз миқдорини 1,5-2 килограмга қадар кўпайтириш мумкин. Бу каби ванналар асабларингизни тинчлантиради, қон айланишини яхшилайди, ортиқча вазн билан курашади. Оғриқ қолдирувчи кучга Ҳам эга.
- Ялпизни матоли халтачага солинг ва устидан иссиқ сув оқизинг. Бу ванна шамоллаганда, тери шикастланганда яхши таъсир кўрсатади.
- Мойчечак ва бўйимодарон ёрилган терини тузатади ҳамда ачишиш, қичишиш каби Ҳолатларда яхши ёрдам беради. Мойчечак ва бўйимодаронни қайнатинг-да, бироз тиндириб қўйинг. Сўнгра докага сузиб, илиқ сув билан аралаштириб, ваннага солинг.
- Ванна суви ҳарорати 36-38 даражада бўлиши зарур. Бу ҳарорат кишини бўшаштиради, асабларни тинчлантиради ҳамда тери тўқималарини янгилайди.
- Жуда иссиқ бўлган ванналарда узоқ ўтиришни одат қилманг. Ортиқча иссиқ сув терининг қуруқлашиши ва шикастланишига олиб келади. Ва терида илон изидек чизиқлар пайдо қилади.
- Буғли ванна қабул қилаётганингизда сувга ялпиз қўшиб юборсангиз, шамоллаш асоратларини йўқотишга, нафас олишингизни енгиллашишига ёрдам беради.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси