ОАВ маълумотларига кўра, 2017 йил 12 октябрь куни Владивосток шаҳрида автоҳалокат оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ хабар берди.
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги батафсил ма‘лумот учун Приморье ўлкасининг тегишли тузилмалари билан алоқаларни ўрнатган ва ушбу масалани назорат остида олган.






