​ПРЕЗИДЕНТ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ МАСАЛАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚДИ

ЖАМИЯТ 14.10.2017, 10:36
Теглар: Президент
​ПРЕЗИДЕНТ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ МАСАЛАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 октябрь куни саноат ва ижтимоий соҳа объектлари, аҳолини табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги қарздорликни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Бош прокурори, “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” компаниялари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

Асосий эътибор, аввало, аҳоли, ишлаб чиқариш объектлари, ижтимоий муассасаларни табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги тўловларнинг амалга оширилиши, бугунги ҳолат ва муаммоларга қаратилди.

Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида айрим соҳалар раҳбарларининг ишга совуққон муносабати, ҳамон учраётган эскича қарашлар мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, бундай ҳолатларга ўз вақтида тегишли чоралар кўриш, ишни ташкил этишда янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этиб бориш вақти келганини таъкидлади.

Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолияти, қарздорликларни ундириш, ҳуқуқбузурликларни фош этиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш, саноат тармоқлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни кенгайтириш каби муҳим вазифалар бўйича топшириқлар берди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади

08.08.2022, 11:02

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида маълумот берилди. Маълум қилишича, давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвалида Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий...
Ўзбекистон Президенти Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликка чақирди

24.06.2022, 22:11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1