my5
all

​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХОРАЗМГА КЕЛДИ

ЖАМИЯТ 14.10.2017, 11:15
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент, Хоразм
3584
​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХОРАЗМГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида 14 октябрь куни Хоразм вилоятига келди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайти эълон қилди.

Хоразм йирик саноат корхоналари, транспорт ва коммуникация тизимлари, кичик бизнес салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади. “GM Uzbebekistan” акциядорлик жамиятининг Хоразм филиали, “UzXMG” экскаватор заводи, “Ўзтекс Шовот”, “Хоразм маиший техника” корхоналари, “Хоразм шакар” қўшма корхонасида ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Мураккаб иқлим шароитига қарамай вилоят деҳқонлари қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил етиштирмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 27-28 январь кунлари Хоразмга ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, ижтимоий объектлар барпо этиш ва инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Шунга мувофиқ, ўтган даврда ҳудудда кўплаб янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилди. Туризм, тўқимачилик, балиқчилик, паррандачилик, ирригация ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Уй-жойлар, шифохоналар, мактаб ва санъат даргоҳлари қурилди. Яна қатор лойиҳалар бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Президентимизнинг Хоразм вилоятига сафари давомида аввалги ташрифда белгиланган режалар қандай амалга оширилаётгани билан танишиши, ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича истиқболдаги долзарб вазифалар белгиланиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Хоразмда халқ нега ҳудуд профилактика инспекторини топа олмаяпти?

10.02.2020, 08:51

2020 йил 4 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Ҳудуд профилактика инспектори бир ойдан буён ишга чиқмайди” номли мақола эълон қилинган. Унда “Хоразм вилоят Шовот туманидан Остона...
Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

18.12.2019, 09:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди. Мамлакатимиз ва Аичи префектураси ўртасида таълим...
Шавкат Мирзиёев Нагоя мэрини қабул қилди

18.12.2019, 09:33

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи...
Япония Ўзбекистон Президентининг ташрифига тайёрланмоқда (видео)

17.12.2019, 09:46

Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий майдонда, вокзал яқинида кечадан бошлаб «Ўзбектуризм» томонидан Ўзбекистоннинг туристик потенциалига бағишлаб тайёрланган ролик катта экранда намойиш этила бошланди.Эртага Нагояда маҳаллий вақт...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси