АсосийJamiyat

​«ЭНГ ЁМОН КИТОБ» – АНТИРЕКОРД ЛОЙИҲАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

'​«ЭНГ ЁМОН КИТОБ» – АНТИРЕКОРД ЛОЙИҲАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Республикамизда халқимиз, айниқса ёш авлод вакилларига ёмондан яхшини ажратиб олишлари, бўлар-бўлмас, сийқаси чиқиб кетган сюжетлар асосига қурилган, ўқувчининг вақтини ўғирлайдиган китоблардан огоҳлантириш мақсадида «Энг ёмон китоб» – антирекорд лойиҳасини эълон қилди.

Бундай китоблар рўйхатига асосан қуйидаги камчилик ва нуқсонлрга эга китоблар киритилиши лозим:
- Мазмуни саёз;
- Тили қашшоқ;
- Матнда ўзбек адабий тили (имло ва мантиқ) қоидалари бузилган;
- Сўзларнинг қурилиши ғализ;
- Асар сюжетининг сийқалиги;
- Асар бадииятининг ночорлиги, муаллифнинг маҳоратсизлиги;
- Китобнинг ўқувчига маънавий озуқа бермаслиги;
- Муқова ва бошқа саҳифаларда миллийликдан умуман йироқ, ёшлар тарбиясини бузадиган суратларнинг берилиши;
- Китобда беҳаё саҳналарнинг бепарда тасвирланганлиги ва ҳоказолар.
«Энг ёмон китоб» – антирекорд лойиҳасида номлари энг кўп тилга олинган китоблар Агентликнинг апи.уз сайтида ва кун.уз, дарё.уз, шарҳ.уз, қалампир.уз цингари сайтларда ҳамда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Оила даврасида», «Ёшлар овози», «Китоб дунёси» газеталари ва «Шарқ юлдузи», «Ёшлик», «Маънавий ҳаёт» журналларида бериб борилади. Қолаверса, бундай китобларга «Муштум» журнали ва «Ҳуррият» газетасида танқидий тақризлар, пародия ва фельетонлар ёзилади.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўзини шу юртнинг жонкуяр вакилиман, Ватаним ва ёшлар келажагига масъулман, деган ўзининг чин фуқаролик позициясига эга китобхонларини ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чақиради.

    Бошқа янгиликлар