Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг концерт дастури кунлари эълон қилинди.
Бу ҳақда санъаткорнинг фарзанди Шоҳжаҳон Жўраев ўзининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Ўзбегим” дея номланган концерт дастури 2018 йилнинг 19,20,21,22 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.
Тўрт кунлик концерт дастурини санъаткор жонли ижрода тақдим этади.






