1

Ўзбекистондаги ҳар уч оиланинг бирида енгил автомобил бор

ЖАМИЯТ 08.12.2013, 20:01
Ўзбекистондаги ҳар уч оиланинг бирида енгил автомобил бор
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда яшаётган ҳар учта оиланинг биттаси шахсий енгил автомобилга эга.
 
Бу хақда юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлади.
 
Шунингдек, юртимиздаги ҳар 100 та оилага ўртача 80 та холодильник, 146 та телевизор тўғри келмоқда. Бу эса баъзи оилаларда икки-учтадан телевизор борлигини кўрсатади. Шунингдек, аҳолининг кир ювиш машинаси, чангютгич, микротўлқинли печлар, шахсий компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминланиш даражаси ортиб бормоқда.
 
Республикамизда мобиль алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 19 миллион нафарни ташкил этиб, ҳар бир оилага ўртача 3 та уяли телефон тўғри келмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда интернет абонентлари сони ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга ўсиб, ҳозирги пайтда 7 миллион 100 минг нафарни ташкил этмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1