09.12.2013 14:44
“Обод турмуш йили” доирасида қарийб 7 трлн сўм ва $471 млн сарфланди
Ушбу йил Давлат дастури доирасида барча манбалар ҳисобидан сарфланган маблағлар 6 триллион 930 миллиард сўм ҳамда 471 миллион долларни ташкил қилди.
Шунингдек Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида мана шундай олижаноб ва савобли ишга ўз ҳиссасини қўшган юртимиздаги давлат ва нодавлат ташкилотларига, фермерлик ва тадбиркорлик субъектларига, кўмак берган хорижий ва халқаро тузилмаларга, чет мамлакатларнинг элчилари ва дипломатик ваколатхоналар вакилларига, шу эзгу йўлда сидқидилдан хизмат қилган барча инсонларга ўзининг ва халқнинг номидан самимий миннатдорлик билдирди.





