2017 йил 13 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Парламентлараро иттифоқда аъзолиги қайта тикланди.
Шу тўғрисидаги Олий Мажлис Қўшма қарорини Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев имзоладилар.






