​ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҚАТАР ФУТБОЛ УЮШМАСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАДИ

СПОРТ 18.10.2017, 14:38
Теглар: Футбол, Ўзбекистон футбол федерацияси
​ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҚАТАР ФУТБОЛ УЮШМАСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАДИ

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон ва Қатар федерациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиб, уни раҳбарият ва мансабдор шахслар, шунингдек, техникавий масалалар бўйича экспертлар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар орқали самарали йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Қатар Футбол Уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари томонларспорт иншоотларини қуриш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳамда икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.

“Бу меморандум ва келишувдан жуда кўп нарса кутяпман”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Чунки, меморандум фақатгина футбол ўйинида иштирок этадиган мутахассислар билан боғлиқ эмас. Бу келишув футбол бошқарувида муҳим аҳамият касб этадиган бошқарув аппаратига ҳам бевосита тааллуқлидир. Зеро, ушбу меморандум Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларига менежмент, маркетинг ва реклама фаолияти, спорт тиббиёти, футболда жисмоний тайёргарлик ва техникавий йўналишни аниқлаб олиш, таълим ва тадқиқотлар каби соҳаларда Қатарда ўқиш ва малака ошириш имкониятини яратиб беради. Бу эса бизга кадрлар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилиш имконини беради”.

Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашган эди.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Тожикистонлик ҳакамлар ҳам Ўзбекистон чемпионати ўйинларини бошқариши мумкин

18.11.2021, 20:07

Бугун Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлар департаменти раҳбари Рустам Абдуллоев ЎФА меҳмони бўлди. Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қўшничлик алоқалари ҳамда футболни...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1