АсосийJamiyat

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

9 декабрь куни Вашингтонда ЎзбекистонТашқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Жозеф Бернс билан учрашди.

Мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги сиёсий консультацияларнинг тўртинчи раунди доирасида ўтказилди. Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, шу жумладан, аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик алоҳида муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар тараққий этаётганлигини мамнунлик билан қайд этдилар. Шунингдек, доимий тарзда ўтказиб келинаётган турли доирадаги мулоқот ва ташрифлар икки томонлама муносабатларга ижобий таъсир этиши таъкидланди. 

    Бошқа янгиликлар