1

Ўзбекистонда пластик карточкалар сони 10,85 млн.донага етди

ЖАМИЯТ 10.12.2013, 11:12
Ўзбекистонда пластик карточкалар сони 10,85 млн.донага етди
Тижорат банклари томонидан чиқарилган пластик карточкалар сони 1 декабр ҳолатига 10,854 млн. донани ташкил қилди.
 
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 10,807 млн. дона карточка эгалари жисмоний шахслардир.
 
«Агробанк», Миллий банк ва Халқ банки ишлаб чиқарилган пластик карталар сони бўйича пешқадамлардандир.
 
Энг кўп пластик карталар Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилган (2,349 млн. дона), Фарғона водийсида –1,024 млн. дона, ва Қашқадарё вилоятида 986,6 минг дона.
 
Республикамиз тижорат банклари 1 декабр ҳолатига 126,307 минг дона савдо терминаллари ўрнатишди ва 1726 – банкомат ва инфокиоскалар чиқаришган.
 
Энг кўп терминаллар Тошкентда ўрнатилган бўлиб, уларнинг сони 26,636 минг донага етди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1