1

​3 КГ. ГИЁҲВАНД МОДДА ҚЎЛГА ТУШИРИЛДИ

ЖИНОЯТ 19.10.2017, 10:29
​3 КГ. ГИЁҲВАНД МОДДА ҚЎЛГА ТУШИРИЛДИ

2017 йил 15 октябрь куни соат тахминан 11:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Кинология хизмат ити иштирокида, “Нексия” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, мазкур автоулов йўловчиси, 1973 йилда туғилган Агзамов Бахтиёр Турғуновичнинг ёнидан оғирлиги 3 килограмм 656,4 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1