1

Мадад-шифо: ТИЛ ЮЗАСИНИНГ ОҚАРИБ ҚОЛИШИ...

САЛОМАТЛИК 19.10.2017, 17:23
  Мадад-шифо: ТИЛ ЮЗАСИНИНГ ОҚАРИБ ҚОЛИШИ...

Тил рангининг ўзгариши ёхуд юзасида турлихил доғларнинг пайдо бўлиши бирор касаллик белгиси ҳисобланади.

Масалан, тил юзасидаги оқ доғлар «парҳезшунос» аёллар ва тез-тез шамоллашга мойил бўлганларда учрайди.

Агар тил юзасининг оқаришидан ташқари тил четларида қизил чақалар ҳам кузатилса, меъда фаолиятининг бузилиши, аниқроғи, гастритга ишора беради. Бу ҳолатда гастроэнтеролог кўригидан ўтинг.

Тил юзасидаги сарғиш доғлар-чи, улар қаердан пайдо бўлади дерсиз? Жавоби ичаклар фаолиятидаги ўзгаришлар билан изоҳланади. Бир вақтнинг ўзида лаб терисининг қуруқлашиши ва салгина шишиб қолиши организмингизга темир моддаси етишмаётганини билдириши мумкин. Бу вазиятда қаҳва ва қора чой миқдорини камайтиринг-да, петрушка, балиқ, оқ қўзиқорин, яшил олма ва кўкатлар қўшилган таом ва егуликларни кўпайтиринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1