Жигар тўқималарининг яллиғланиши — гепатит дейилади. Гепатитнинг турлари кўп, бугунги кунда гепатит А, В, С, Д, Е ва ҳоказолари бор. Болаларда асосан А ва Е тури учрайди. Гепатит А ни шифокорлар «кир қўллар касаллиги», деб номлашади. Гепатитнинг бу тури кир қўллар, умумий фойдаланилган идиш-товоқлар ва ўйинчоқлар орқали кишидан-кишига юқади. Вирус ҳаво (воздушно-капельно) орқали юқмайди. Е турдаги гепатит асосан ёзги мавсумда очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш натижасида юқади. А тури эса куз-қиш мавсумида кўп учрайди ва асосан боғча-мактаб ёшидаги болалар орасида тарқалади. 1 ёшгача бўлган болаларда бу касаллик деярли учрамайди. Катталар орасида ҳам камдан-кам ҳолатлар кузатилади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.