1

Бокс. Ўзбекистон Осиё чемпионатидан 8 та медал билан қайтмоқда

СПОРТ 31.01.2014, 10:19
Бокс. Ўзбекистон Осиё чемпионатидан 8 та медал билан қайтмоқда
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, қитъанинг энг иқтидорли чарм қўлқоп усталари иштирокида бўлиб ўтган чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчимиздан 8 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-75 кг) келтиришган бўлса, Абдулҳай Шораҳматов (-52 кг), Маҳмуд Ғоипов (-64 кг), Азизбек Шукуров (-81 кг) ҳамда Асилбек Солиев (-91 кг) кумуш медал совриндори бўлишди. Яна икки нафар ҳамюртимиз Фазлиддин Мелибоев (-60 кг) ва Шоҳрухбек Эркинов (+91 кг) эса Осиё чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирландилар.

Шу тариқа, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз аъзолари 2-февраль куни соат 01:30да Ватанимизга қайтиб келадилар.
 
Манба: www.olympic.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1