1

ОЁҚЛАР УЧУН ПАРҲЕЗ

СУҒДИЁНА 20.10.2017, 13:17
Теглар: Гўзаллик
ОЁҚЛАР УЧУН ПАРҲЕЗ

Ҳа, айнан оёқларни оздириш учун парҳезшунослар томонидан маxсус парҳез ишлаб чиқилган. Парҳезни ҳар кунлик 15-20 дақиқалик жисмоний машқларбилан бирлаштиришган ҳолда олиб боришингиз шарт. Жисмоний машғулотларга эса: югуриш, сузиш, сакраш ва тез юриш киради.

Асосий қоидалар:

  • 1 ой ўтиб, озғин ва гўзал оёқлар эгаси бўлишни истасангиз, кунлик рационингизга озгина ўзгартиришлар киритинг. Ёғли гўштлардан, дудланган ва унли маҳсулотлардан, ширинлик, сут ва ёғли сут маҳсулотларидан воз кечишингизга тўғри келади.
  • Кунлик рационга, албатта, салат барги, булғор қалампири, сабзи, ўрик қоқиси, банан, мол жигари каби витаминларга бой маҳсулотларни киритинг.
  • Кун давомида қон айланишини яxшиловчи ва шишларнинг олдини олувчи занжабилли ва кўк чой ичишни канда қилманг. Шунингдек, бир кунда 8 стакан газланмаган минерал сув ҳам ичинг.
  • Бу парҳездаги кунлик калория 1100-1500 кккални ташкил этади.

1. Нонушта:

  • 100 гр. ёғсиз ёгурт, битта кўк олма, бир бўлак озгина сариёғ суртилган нон, кўк чой;
  • 1 дона қайнатилган туxум, 2 бўлак нон пишлоқ билан ва занжабилли чой;
  • 2 ош қошиє ёғсиз сут ёки йогурт билан аралаштирилган ёрма;
  • битта олма, 100 мл. йогурт ва чой.

2. Тушлик:

  • 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, лимон шарбати қўшилган сабзавотли салат;
  • 2 ош қошиқ қайнатилган ловия ва салат барги;
  • сабзавотли шўрва, ўсимлик ёғида димланган мол жигари;
  • ёғсиз курка гўшти ва салат баргидан бутерброд ва кўк олма.

3. Толмачой:

  • Битта банан, 100 мл. ёғсиз йогурт ёки кефир;
  • мевали салат;
  • сабзавотли салат;
  • 2 дона помидор ва салат барги.

4. Кечки овқат:

  • 150 гр. димланган гулкарам, 25 гр. ёғсиз пишлоқ ва помидор;
  • димланган балиқ, булғор қалампирли ва кўкпиёзли салат, 1 дона қайнатилган картошка;
  • димланган мол жигари, сабзавотли салат, 2 ош қошиқ картошка бўтқаси.
  • кўкпиёз ва яшил нўxот қўшилган спагетти, лимон шарбати қўшилган помидор ва булғор қалампирли салат.
  • Парҳезда танлаш имконияти бор, ҳар куни 4 марта истаган мажмуани танлаб парҳез қилинг. Бу парҳезни ўзларида синаган аёллар 1 ойда 5-7 килограмм вазн ташлашган ва оёқдаги ортиқча сантиметрлардан халос бўлишган. Албатта, жисмоний машқлар билан биргаликда. Сиз ҳам буни қилиб кўринг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1