1

ҲОМИЛАДОРЛИКДАГИ ТОМИР ТОРТИШИШИГА ҚАРШИ 6 ЧОРА

СУҒДИЁНА 20.10.2017, 13:20
Теглар: Соғ бўлинг
ҲОМИЛАДОРЛИКДАГИ ТОМИР ТОРТИШИШИГА  ҚАРШИ 6 ЧОРА

Бўлажак оналар кўпинча кечалари оёқ томирларининг тортишишидан азият чекадилар. Бунинг сабаблари ва чораларини қуйида санаб ўтамиз.

1. Оёқ томирлари тортишганда каравотга ётинг-да, оёқларни аста букинг ва қўйиб юборинг, токи оғриқ кетгунча машєни аста-секинлик билан давом эттиринг.

2. Агар шунда ҳам єолмаса, оёқларни уқаланг, агар бу сизга ноқулайлик туғдирса, турмуш ўртоғингиздан илтимос қилинг.

3. Томир тортишиб турган жойга дорихоналардан топиш мумкин бўлган хантални намлаб ёпиштиринг. Хантал оёқ мушакларини қиздириб, тинчлантиради.

4. Шунингдек, дориxоналарда сотилувчи музлатувчи гель кремлардан харид қилинг. Аммо аввал йўриқномасини яxшилаб ўқиб чиқинг, агар єарши кўрсатмалар бўлмаса, томир тортишаётган жойга гелдан суртинг, мушаклар тинчланади.

5. Овқатланиш рационингизга магний ва калийга бой маҳсулотларни: картошка, гречиха бўтқаси, тарвуз, шоколад, банан, ўрик туршаги, майиз ва ёнғоқларни киритинг.

6. Оёқ учун уxлаш олдидан контраст ванналар қабул қилинг. Аммо иссиқ ва совуқ орасидаги фарқ 5 даражадан ошмаслиги лозим. Сувга денгиз тузларидан солиб юборсангиз улар мушаклар бўшашишига ёрдам беради.


Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1