АсосийSUG'DIYONA

КЎЙЛАГИНГИЗНИНГ ФАСОНИ ҚАНАҚА?

'КЎЙЛАГИНГИЗНИНГ ФАСОНИ ҚАНАҚА? 'ning rasmi

1. Футляр

Ёпишиб турувчи, пастки қисми тиззагача торайиб тушадиган кўйлак тури ҳар бир аёл гардеробининг ажралмас қисмидир. Бундай ҳилдаги кўйлаклар икки ёнидан чок тушмаганлиги, ёқалари йўқлиги билан ажралиб туради. Бўйни эса одатда думалоқ қилиб ўйилган бўлади. Классик услубдаги футляр кўйлакларининг енги бўлмайди. Бундай кўйлаклар ҳар бир аёлни озғин ва бўйларини узун кўрсатади.

2. Тугмали

Эркакларникига ўxшаш, аммо узун ёки камарли бундай кўйлаклар ҳозирда аёллар орасида жуда урф бўлган. Улар тўғри бичимда ёки озроқ ёпишиб туриши мумкин. Асосийси, жуда қулай.

3. Запаxли

Бундай 40 йил олдин Диана фон Фюрстенберг томонидан ўйлаб топилган ушбу бичимдаги либослар ҳар бир аёлни гўзал санамга айлантиради. Запаxли кўйлакларни кундалик турмушда ҳам, тўй-хашамларга ҳам бирдек кийиш мумкин.

4. Америкача ўймали

Xипча белли нозик аёлларга жуда ярашувчи бу либос тури бўйингача ёпиқлиги, аммо елкалари очиқлиги билан ажралиб туради. Уларни балеролар билан уйғунлаштириб кийсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

5. Этно услубда

Этно услубдаги кўйлаклар табиий матолардан тикилади ва одатда трапеция кўринишида бичилади.

6. Коктейль

Бу либослар одатда турли кечаларга, ресторандаги учрашувларга кийилади. Узунлиги тиззагача бўлган коктейль кўйлаклар атлас, шойи, шифон, барxат матоларидан тикилади.

7. Сарафан

Елка боғли бундай бежирим кўйлак ёз ойларида танангизга ҳузур бағишлайди. Улар тўғри ва кенг бичимли бўлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Бошқа янгиликлар