1

Мадад-шифо: “КУРАККА ҲУСНБУЗАР ТОШСА...”

САЛОМАТЛИК 21.10.2017, 13:32
Мадад-шифо: “КУРАККА ҲУСНБУЗАР ТОШСА...”

— Ўғлимнинг курагига сувли ҳуснбузар тошаяпти. Аввалига ўсмир ёшдаги ўзгаришлар бўлса керак-да, дегандим. Энди бўлса бирор тери хасталиги эмасми, деб ўйланиб қолдим. Аслида куракдаги ҳуснбузарнинг сабаби нима?

Муҳайё Сатторова, Андижон шаҳри

Рустам ЗОКИРОВ, дерматовенеролог:

— Куракдаги ҳуснбузарнинг келиб чиқиши бир қанча омилларга боғлиқ. Хусусан, косметика ва гигиена воситаларига нисбатан теридаги аллергик таъсир, организмдаги яллиғланиш жараёнлари, меъда-ичак касалликлари, шу жумладан, дисбактериоз, моддалар алмашинувининг бузилиши, томирлар тонусининг пасайиши, гормонал ҳолат ўзгаришлари сингари.

Шунингдек, қабзиятга мойиллиги борларда ҳам куракда ҳуснбузар тошиши кузатилади. Тошмани даволашда юза қисмидан намуна олиниб, лабаратория таҳлилида текширилади. Ошқозон-ичак, жигар ва ўт пуфаги ҳамда гормонал ҳолат мутаносиблиги ҳам ўрганилади. Шундан келиб чиқиб, 20 кундан 3 ойгача давом этадиган муолажа тайинланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1