1

Мадад-шифо: “ҚЎЛ ТЕРИСИДАГИ ДОҒЛАР ЖИГАРДАНМИ?”

САЛОМАТЛИК 21.10.2017, 13:43
Мадад-шифо: “ҚЎЛ ТЕРИСИДАГИ ДОҒЛАР ЖИГАРДАНМИ?”

— Ёшим 40 да. Қўл кафти терисининг устки қисмида думалоқ жигарранг доғлар бор. Тўғриси, доғ қачондан пайдо бўлганини ҳам билмайман. Аммо кундан-кунга ранги тўқлашиб бораяпти. Баъзилар бу жигардан, дейди. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Даволаса бўладими?

Гулбаҳор Султонова, Ангрен шаҳри

Рустам ЗОКИРОВ, дерматовенеролог:

— Саволингиздан келиб чиқиб, теридаги доғлар тератома бўлиши мумкин деган тахминга келаяпман. Тератома ёшга доир тери ўзгаришларидан бўлиб, аксар ҳолларда 50-60 ёшдан сўнг бошланади. Баъзиларда эса эртароқ бошланиши ҳам мумкин. Доғ ҳосил бўлишининг асосий сабаби қуёш нурининг таъсиридир. Узоқ вақт қуёшда юриш тери қатламини зарарлантириб, турли доғларни пайдо қилади. Оч жигарранг кўринишдаги доғ кейинчалик катталашиши, тўқлашиши ва устки қисми дағаллашиши мумкин. Мазкур доғлар ички аъзо касалликлари билан ҳам боғлиқ бўлишини инкор этиб бўлмайди. Ҳозирги ҳолатингизда шифокорга мурожаат этинг, тиббий кўрикдан ўтинг. Агар организмда доғ тушишига сабаб бўлувчи касалликлар аниқланмаса, тери ўзгаришини лазер муолажаси билан даволаш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1