Қирғий кўзлар учун - балиқ
Денгизнинг ушбу туҳфаси таркибидаги Омега-3 ёғи кўз нурини равшанлаштириш хусусиятига эга. ҳафтасига 300 граммдан истеъмол қилинг.
Толиққан кўзларга – черника
Ушбу ўрмон меваси таркибидаги антоцидлар туфайли кўзда қон айланиши яхшиланади. Бундан ташқари, черника таркибидаги А ва С дармондорилари эркин радикалларга қарши курашади ва узоқ муддат ёш кўринишга сабаб бўлади.
Кундалик миқдори: 1-2 ош қошиқ черникали мураббо ёки киселдан тановул қилиш кифоя.
Гавҳарни ҳимоялашга – апельсин
Апельсин таркибидаги биофлавонид моддаси кўз гавҳарининг қаришига йўл қўймайди. Бундан ташқари, А, С ва В дармондорилари, кальций, темир, калий, фосфор моддалари иммунитетни оширади.
Кунига бир донадан тановул қилиш кифоя.
Кўз нури хиралашишидан – сабзи
Қоронғу тушганида кўзнинг бироз хиралашиши ёки ёрқин ранглар уни қамаштириши А витамини танқислиги туфайли бўлиши мумкин. Бу муаммолардан осон халос бўлиш учун ҳафтасига 2-3 марта сабзини қирғичдан ўтказиб, бир қошиқ сметана ёки ўсимлик ёғи билан аралаштирилган салатдан тановул қилинг.
Тўр парда учун — писта
Писта таркибида магний, фосфор, калий ва фойдали ёғларидан ташқари лютеин ва зеаксантин моддалари мавжуд бўлиб, улар тўқималардаги моддалар алмашинувини яхшилайди. Кундалик
Кўз қизаришидан — карам
Карам майда томирларини мўртлашишининг олдини олиб, кўз қизариши, шиш каби нохуш холатларни бартараф этади. Бундан ташқари кўз ҳужайраларининг тикланишида ҳам карамнинг ўрни беқиёс. ҳафтасига уч марта