АсосийSUG'DIYONA

ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН...

'ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН...'ning rasmi

Мато ва кийимлардаги доғларни қандай кетказиш мумкин? Бу савол барча уй бекаларини ўйлантирса керак. Агар севимли либосингиздан воз кечишни истамасангиз, қуйидаги тавсияларимизга эътибор қаратинг.Шунда уй шароитида ҳам кўзланган натижага эришиш мумкинлигига амин бўласиз.

* Агар оппоқ дастурхонга қизил рангдаги шарбат тўкилган бўлса, шу заҳотиёқ доғ устига туз сепиб қўйинг. Бир неча дақиқадан сўнг ифлосланган тузни олиб, янгисини сепинг.Кейин дастурхонни иссиқ сувда ювиб ташланг.

* Лаб бўёғидан қолган доғни спирт билан тозаланг, лак доғини эса жуда эҳтиёткорлик билан ацетон ёрдамида кетказишингиз мумкин.

* Шоколаддан қолган доғни кетказиш учун кийимни шўр сувга солиб қўйишингизни тавсия қиламиз.

* Кийимга теккан қизил ёки сариқ доғларни лимон кислотаси билан осон кетказса бўлади.

* Мабодо дазмол қилаётганда ипли газмол кўйлагингизни, дастурхон, сочиқ каби буюмларни куйдириб қўйган бўлсангиз, сув қўшилган қатиққа (бир стакан сув миқдорида) ўша ернинг ўзини ивитиб қўйинг. Чайиб ташласангиз доғдан асар ҳам қолмайди.

* Дазмол босишдан қолган сариқ доғлар водород переоксиди билан (ярим стакан сувга бир чой қошиқ солинади), рангдор ипак ва жун газламалардаги доғлар денатурант спирти (дорихоналардан топса бўлади) билан артилади. Ёки пиёзнинг ўртасидан кесиб, ундан чиққан сувни матонинг сарғайган жойига томизинг ва совуқ сувда чайиб ташланг.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар