АсосийSUG'DIYONA

АТРОФДАГИЛАРДА ЯХШИ ТААССУРОТ ҚОЛДИРИШ СИРЛАРИ

'АТРОФДАГИЛАРДА ЯХШИ ТААССУРОТ ҚОЛДИРИШ СИРЛАРИ'ning rasmi

1. Табассум кучи. Ўзингиз учун ардоқли бўлган инсондан табассумингизни қизғанманг! Юзингиздаги самимий табассум сизни доим ёқимли инсон сифатида намоён қилади. Табассум орқали ҳар қандай «тош юрак» инсонни осонгина эритиш мумкин.

2. Гўзаллигингизга ишонинг. Ҳар қандай нуқсонли қоматни ҳам тўғри танланган либос билан идеал қилиб кўрсатиш мумкин. Гавдангизни тик тутинг, бошингизни кўтаринг, елкангизни букчайтирманг. Ташқи кўринишингиз борасида ўзингизда ишонч бўлмаса, атрофдагиларнинг эътибори ҳақида орзу ҳам қила кўрманг!

3. Ўйлаб гапиринг. Ҳар қандай одам билим ва доноликни қадрлайди. Бироқ ўзингиз бехабар бўлган соҳадан сўз очиб, натижада қош қўяман, деб кўз чиқарманг! Оғзингиздан чиқаётган ҳар бир сўзни ўйнаб гапирсангиз, ҳам ўйлаб сўзланг. Биргина сўз билан киши кўнглини қолдиришингиз, ҳафсаласини пир қилишингиз мумкин.

4. Дилкаш суҳбатдош бўлинг. Дипломат бўлсангиз, ноқулай вазиятларни ҳам усталик билан енгиб ўтасиз.

5. Ҳеч кимга тақлид қилманг. Сиз бошқаларга ўхшамаганлигингиз учун ҳам эътиборда эканингизни унутманг! Ахир соя бўлиб қолиш кимга ҳам ёқарди?

6. Жиддийликни қўлдан бой берманг! Ҳар икки гапнинг бирида кулаверманг! Бу ҳаракатингиз билан атрофдагиларда салбий таассурот қолдиришингиз мумкин.

7. Дадил бўлинг! Майда гап, эзма одамни ҳушлашлари анчайин қийин масала.

8. Мақтанчоқ бўлманг. Камтарликка нима етсин? Нимага қодирлигингизни сўзда эмас, амалда исботланг!

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар