1

БИТТА НАЙЧА БИЛАН ҲОМИЛАДОР БЎЛИШ МУМКИНМИ?

СУҒДИЁНА 23.10.2017, 17:17
Теглар: Соғ бўлинг
БИТТА НАЙЧА БИЛАН ҲОМИЛАДОР БЎЛИШ МУМКИНМИ?

Бир нафар фарзандим бор. Етти йил аввал бачадон найчасида киста аниқланиб, даволаш мушкул бўлгани учун, шифокорлар кистани бачадон найчаси билан бирга олиб ташлашди. Мана орадан шунча йил ўтса-да, ҳомиладор бўлолмаяпман. Битта бачадон найчаси билан ҳам ҳомиладор бўлиш мумкинми?

Севара, Андижон шаҳри

Ҳомиладор бўлишни истаган аёл учун бачадон найчаларидан бирининг олиб ташланиши оғир ҳолат. Ахир аёлнинг ҳомиладор бўлиш-бўлмаслиги ушбу қўшалоқ аъзога боғлиқ. Одатда, жинсий аъзоларнинг шамоллаши натижасида бачадон найчаларида турли ўсмалар ривожланади. Бачадондаги киста найча билан бирга қўшилиб кетган бўлиши мумкин. Шунинг учун шифокор киста билан бирга найчани ҳам олиб ташлашга мажбур бўлган. Аммо иккинчи найча омон қолган экан, мухлисамизнинг ҳомиладор бўлиш имкони бор. Ушбу мақоламиз орқали нима сабабдан бачадон найчасида киста, миомалар пайдо бўлади ва уларнинг олдин олиш мумкинми, шундай ҳолатда ҳам ҳомиладор бўлиш учун нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида шифокор-гинеколог Муяссар Назировадан сўрадик.

ГИНЕКОЛОГГА ВАҚТИДА БОРИНГ

Шифокор-гинеколог кўригидан, ҳатто сизни ҳеч нарса безовта қилмаса-да, ҳар олти ойда ўтиб туриш керак. Борди-ю, кичик тос аъзосида шамоллаш, яллиғланиш бўлса, буни ўз вақтида олдини олган маъқул. Акс ҳолда тухумдонлар фаолияти бузилади, бачадон ва унинг йўлларида турли ўсмалар пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, у ерда киста, миома вужудга келиши аёлнинг насл қолдиришига жиддий таъсир қилмай қўймайди.

ГАП НИМАДАЛИГИНИ ТЕКШИРУВ АНИҚЛАЙДИ

Биринчи қиладиган ишингиз, бачадон найчаси фаолиятини аниқлаш. Бунинг учун рентген аппарати ёрдамида гистеросальпингография муолажаси ўтказилиб, найчанинг ўтказувчанлиги теширилади. Бачадон кистасининг асорати сифатида найчада тиқилма (спайка) юз бериши мумкин. Айнан шунинг учун шифокорлар сиздаги найчани олиб ташлашган. Яна ҳомиладор бўлишингиз учун эр-хотин иккингизда яллиғланиш, вирусли инфекциялар бор-йўқлигини аниқлаш керак. Гап шундаки, касаллик чақирувчи инфекциялар бачадон найчасида спайка ҳосил қилиш хусусиятига эга. Борди-ю, арзимас шамоллаш ёки инфекция аниқланса, дарров эр-хотин иккингиз даволанишни бошланг. Бу келажакда сизда яна аввалги ҳолат қайтарилмаслиги учун қилинади.

ОВУЛЯЦИЮ ЮЗ БЕРАЯПТИМИ?

Сиздаги бу жараёнини ҳам назорат қилиш даркор. Даволовчи шифокорингиз билан тиббий тақвим бўйича тухумдонларнинг етилиш даврини текшириш, базал ҳарорат орқали овуляция бўлган кунни аниқлаб, шунга қараб, яқинликни белгилаш мумкин. Яна сизга тухумдонлар фаолиятини текширтиришни ҳам маслаҳат берардим. Чунки шунча пайтдан бери ҳомиладор бўлмаслигингизнинг сабаби айнан шу аъзодаги яллиғланиш, гормонал бузилиш туфайли бўлиши ҳам мумкин. Борди-ю, овуляция борасида ҳам муаммолар бўлса, шифокор гормонлар ёрдамида фолликулалар ўсишини кучайтиришни маслаҳат беради. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва одатда, махсус гормонал даво ёрдамида фолликулалар тез етилиб, ҳомиладорлик ҳам тез юз беради. Сизга маслаҳатим, тўлақонли тиббий текширувдан ўтинг, муаммо айнан нимадалигини аниқлаб, даволанишни бошланг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1