Испаниялик киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Осмондан уч метр юқорида» («Три метра над уровнем неба») номли фильмда бош қаҳрамон ролини ижро этган Марио Касас кўпчилик киномухлислар қалбини забт этган. Ёш ва кино соҳасида кўп рол ўйнамаган бу актёр биргина роли билан дунёга танилди. Ушбу саҳифада эса 25 ёшли актёр Марио Касас ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотларни келтиришга қарор қилдик...
Марио Касас Сьерра — 1986 йил 12 июн Испанияда туғилган. Испаниялик ёш телевидиние ва кино актёри. Уни «Ёз ёмғири» («Летний дождь»), «Осмондан уч метр юқорида» («Три метра над уровнем неба»), «Паконинг одамлари» («Люди Пако») ва «Кема» («Корабль») каби кинолар машҳур қилган.
Галисия шаҳрида улғайган актёр болалигидан мелеционер ва ўт ўчирувчи бўлишни орзу қилган. Аммо ёши улғайган сайин унга кўпроқ турли характердаги қаҳрамонларга «ҳаёт бағишлаш» ёқаётганини ҳис қилади. Марионинг актёрликка қобилияти борлигини сезган онаси уни ўн ёшида реклама ролигида суратга тушиши учун телевединияга олиб боради. Шундай қилиб, эгизаклар буржи остида туғилган Касас илк бор ойнайижаҳон орқали 3-4 дақиқали реклама ролигида кўрина бошлаган. Ўз олдига актёр бўлишни аниқ мақсад қилгач, Кристины Рота номидаги актёрлик мактабида таълим ола бошлаган.
У 2005 йил «Одержимость» номли сериалидаги эпизод роли билан актёрлик фаолиятини бошлаган. 2006 йил эса кинога режиссёр Антонио Бандераснинг «Ёз ёмғири» билан кириб келган. Актёрни дунёга танитган фильмлардан бири эса бу — 2010 йилда суратга олинган «Осмондан уч метр юқорида» киносидир. Актёр ушбу фильмда Аче тахаллусли йигит ролини ижро этган. 2012 йил эса «Осмондан уч метр юқорида» фильмининг давоми— «Осмондан уч метр юқорида. Мен сени истайяпман» («Три метра над уровнем неба. Я тебя хочу») киноси преъмера қилинди. Режиссёри Фернандо Гонсалеса Молинанинг икки қисмда иборат бу фильми бирдек машҳурлик қозониб, бугун бутун дунёда намойиш этилаяпти. 2013 йилда эса Марио Касас иштирокидаги «Исмаэл» фильми жаҳон катта экранларида намойиш қилинишини кутилмоқда.
Айни кунларда болаликдаги орзу ва мақсадига эришган машҳур актёр Мадрида яшаяпти.
Оиласи ҳақида
Актёр оилада катта фарзанд (Марио дунёга келганида ота-онаси 17 ёш бўлган). Синглиси Шейла ва укалари Оскар, Кристианнинг меҳрибон акаси. Актёр учун ҳаётда энг азиз нарса бу унинг оиласидир.
Муҳаббат борасидаги миш-мишлар...
Интернет оламидаги турли миш-мишларга қараганда, актёр «Осмондан уч метр юқорида» фильмида севгилиси ролини ижро этган Марио Вельверде билан севишармиш. Бу ҳақда расман ҳеч қаерда эълон қилишмаган бўлишса-да, турли тадбир ва кундалик ҳаётда уларни тез-тез бирга учратишаяпти.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.