1

Мадад-шифо: “МУШАК МИОГЕЛЕЗАСИ БУКРИЛИКМИ?”

САЛОМАТЛИК 24.10.2017, 12:33
Мадад-шифо: “МУШАК МИОГЕЛЕЗАСИ БУКРИЛИКМИ?”

— Сўнгги кунларда бўйнимда шиш пайдо бўлиб, ҳар замон оғриқ бераётганди. Шифокорга кўринсам, “бу мушак миогелезаси”, деди. Агар даволанмасам, шиш катталашиб, букрига айланиши мумкин экан. Шу ростми? Бу қандай касаллик ўзи?

Нурилла Усмонов, Самарқанд вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Тиббиётда ушбу хасталик бўйин мушакларининг зичлашиб, қотиб қолиши ҳолатига айтилади. Одатда оғир меҳнат тури билан шуғулланувчи ёки мунтазам жисмоний машқлар натижасида организмда зўриқиш пайдо бўлса, хасталик авж олади. Касаллик белгиси бўйинда оғриқ ҳиссининг пайдо бўлиши билан бошлангани боис аввалига у қадар жиддий туюлмаслиги мумкин. Аммо бора-бора шиш катталашиб, оғриқ зўрайгач, безовталик ҳам ортади. Хасталикни даволаш учун тартибли муолажа талаб қилинади: уқалаш, яллиғланишга қарши препаратлар, физиотерапия кабилар шулар жумласидан. Шу билан бирга, гавдани тик тутиб юриш, кечки вақтда енгил жисмоний машқлар, танани зўриқтирмаслик, ўз вақтида дам олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1