1

Мадад-шифо: “КЎЗ ОСТИДАГИ ШИШЛАР НИМАНИНГ АЛОМАТИ?”

САЛОМАТЛИК 24.10.2017, 12:42
Мадад-шифо: “КЎЗ ОСТИДАГИ ШИШЛАР НИМАНИНГ АЛОМАТИ?”

— Эрталаб уйқудан уйғонганимда кўзимнинг тагида шиш пайдо бўлиб қолаётганини сезаяпман. Илгари сира бундай бўлмасди. Бунинг сабаби нимада эканлигини билмоқчи эдим?

А.Султонов, Сирдарё вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор: — Буйрак ва юрак фаолиятидаги ўзгаришлар, аллергик ҳолатлар, уйқусизлик, организмнинг зўриқиши таъсирида ҳам кўз ости қопчаларида шиш пайдо бўлади. Сизнинг ҳолатингизда кун давомида қанча миқдорда суюқлик қабул қилишингиз, неча маҳал пешоб ажралиши ва тананинг бошқа соҳаларида ҳам шу каби шишлар бор-йўқлиги ўрганилиб, шунга кўра ташхис қўйиш мумкин. Борди-ю саломатлигингизда бошқа шикоятлар ҳам бўлса, албатта шифокорга билдиришингиз лозим. Таҳлил хулосалари муаммо сабабини кўрсатгач, керакли муолажа танланади. Аммо кўз ости қопчасидаги шишга шунчаки бефарқ бўлиш ярамайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1