Мутахассислар, ҳар бир инсоннинг тана вазни бўй ўлчамига мос бўлиши керак, дейишади. Айнан мана шунда соғлиқ билан муаммо бўлмас экан. Бу мавзу ўзимга ҳам қизиқ туюлгани боис дунё фитнес мураббийлари томонидан фойдаланиладиган 5 хил вазнни аниқлаш услуби билан таништирмоқчиман. Кўрсатмалар билан танишиб, аслида вазнингиз қанча бўлиши кераклигини билиб оласиз.
КЕТЛЕ индекси
Мазкур услуб шифокорлар томонидан кенг қўлланилиб, ортиқча ёки нормал тана тузилиши учун етишмаётган вазнни аниқлашда ишлатилади. Қарши кўрсатмаларига кўра эса ҳомиладорлар, эмизикли аёллар, кичик ёшдаги болалар ва кексаларда қўлланилмайди.
КЕТЛЕ индексини ҳисоблаш қуйидагича бўлади. Масалан, аёлнинг бўй ўлчами 1,6 метр, вазни 60 кг. Бунинг учун вазн кўрсаткичини бўй кўрсаткичи квадратига бўлиш керак бўлади.
Яъни қуйидагича: 60:(1,60х1,60)=23,44. Демак, бу ҳолатда индекс 23,44 га тенг бўлади.
Эркаклар учун КЕТЛЕ индексидаги меъёрий ўлчам 19-25, аёлларда эса 19-24 оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ.
Жон МАККАЛЛУМ формуласи
Вазнни ўлчаш учун мўлжалланган энг самарали формулалардан бири саналиб, услубчи Жон Маккаллум томонидан ишлаб чиқилган. Формула асосида қўл билаги айланасини ўлчаш етади. Шунга кўра :
Албатта, бу ҳисоб-китоблар нисбий ёндашув ҳолос. Аслида эса ҳар бир организмнинг ўзи учун мақбул бўлган вазн кўрсаткичи бор.