1

ХОРАЗМДА ТАЪМАГИР ШИФОКОР ФОШ ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ 24.10.2017, 15:50
ХОРАЗМДА ТАЪМАГИР ШИФОКОР ФОШ ЭТИЛДИ

Бу ҳақда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси маълум қилган

Вилоят ички ишлар бошқармасининг xorazm-iib.uz сайти маълумотларига кўра, Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида психиатр бўлиб ишловчи 1988 йилда туғилган А.Д. ҳам қайсидир маънода ўз соҳасининг билимдони, шу сабабли уни шу диспансернинг бўлимларидан бирига вақтинчалик мудир этиб тайинлашди. Аммо у ўзига билдирилган ишончни суистеъмол қилиб, шифохонада даволанаётган беморнинг турмуш ўртоғидан 400 000 сўм пул беришини талаб қилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 2017 йил 6 октябрь куни фуқаро Б.Абдуллаевадан талаб қилинган миқдордаги пулни олаётган таъмагирнинг қилмиши фош этилди.

Ўзининг ноқонуний иши билан эгнидаги оқ халатига “қора доғ” туширган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1