24 октябрга белгиланган кўрик "Аҳолига сифатли онкологик хизмат кўрсатишни ривожлантириш" илмий-амалий анжумани доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилмоқда.
Мурожаат қилган фуқароларни мамлакатимиз тиббиёти учун янги услублардан бири – онкомаркерлар ёрдамида бепул тиббий кўриклардан ўтказиш режалаштирилган.
Тадбирларга Қозон Давлат тиббиёт академияси врач-онкологи, Европа Онкологлар жамияти ишчи гуруҳи (ESGO) аъзоси М.С.Кацюба ҳамда Швециянинг онкодиагностика йўналишидаги “Fujirebio Diagnostics” компанияси ходими, биология фанлари номзоди И.А.Силиналар қатнашиб, фуқароларни қабул қилиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Президентимизнинг апрелдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори саратон касаллигига қарши курашишнинг янги даврини бошлаб берди.






