1

​19 МЛН. СЎМДАН ОРТИҚ ТАЙИНЛАНГАН НАФАҚА ПУЛЛАРИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАН МФЙ МАНСАБДОРЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ 24.10.2017, 17:20
​19 МЛН. СЎМДАН ОРТИҚ ТАЙИНЛАНГАН НАФАҚА ПУЛЛАРИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАН МФЙ МАНСАБДОРЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг sangzor.uz сайтига маълум қилишича, Шароф Рашидов тумани прокуратураси МФЙ мансабдорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми "в,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатган.

Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланган ҳолатларга кўра, "Куёвбоши" маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) мансабдор шахслари томонидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби қўпол тарзда бузилган. Фуқароларга икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун асоссиз равишда 2016 йил августдан 2017 йил июль ойига қадар жами 19 356 811 сўм миқдорда нафақа пуллари тайинланиб, ушбу пуллар ўз манфаатлари йўлида ишлатилган ва талон-тарожга йўл қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1