1

​БМТ 25 ЙИЛ ДАВОМИДА ЎЗБЕКИСТОНГА КЎРСАТГАН МОЛИЯВИЙ КЎМАГИ МИҚДОРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

ЖАМИЯТ 25.10.2017, 14:43
Теглар: БМТ, Ўзбекистон
​БМТ 25 ЙИЛ ДАВОМИДА ЎЗБЕКИСТОНГА КЎРСАТГАН МОЛИЯВИЙ КЎМАГИ МИҚДОРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ташкил топган кун бутун дунёда 1948 йилдан буён нишонланади. Жорий йил айни пайтда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 25 йиллиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон билан БМТ ўртасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган кунга бағишланган барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича бўлиб ўтган сессияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили Хелена Фрейзер Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Дастурига кўмаклашиш борасида тўхталиб ўтди.

Хелена ФРЕЙЗЕР:

"БМТнинг Ўзбекистондаги тизими мамлакат томонидан ўз олдига қўйилган аҳамиятли вазифаларга эришиш борасида ёрдам кўрсатмоқда. Биз 1993 йилдан буён ҳукуматни миллий ривожланиш дастурларини амалга ошириш борасида қўллаб-қувватламоқдамиз. Ҳозирги пайтда биз Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатдаги БМТ агентликлари ўртасида барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал кун тартибиваҳукуматнинг Ҳаракатлар Дастури доирасида амалга оширилаётган яқин ҳамкорликни қайд этишдан мамнунмиз."

Тадбирда таъкидланганидек, Барқарор Ривожланиш мақсадлари республика учун алоҳида аҳамиятга эга, зеро БМТ тарихида илк бор умумқамровли глобал маслаҳатлашув жараёнида 2030 йилгача ривожланиш борасида ягона нуқтаи назар ишлаб чиқилди. Ушбу кун тартиби БМТ нинг 193 та аъзо давлатлари томонидан тасдиқланди ва шу тарзда 2030 йилгача дунёга нисбатан умумий нуқтаи назарни ифодалайди.

Шунингдек, қайд этилган маълумотларга кўра, 1992 йилдан бошлаб БМТ Ўзбекистонга кўрсатган молиявий кўмаги қарийб 471 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Ушбу молиявий ёрдам Ўзбекистонни ривожлантириш мақсадида бошқа давлатларнинг илғор тажрибасини оммалаштиришда ифодаланди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлди

15.03.2023, 10:55

2023 йил 13 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларибўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан учрашув бўлди. Учрашувда Ўзбекистонда инсон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1