АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОН ҲАМ ЙЎЛОВЧИ ВАГОНЛАРИ БИЛАН ЖАҲОН БОЗОРИГА ЮЗ ТУТДИ

'ЎЗБЕКИСТОН ҲАМ ЙЎЛОВЧИ ВАГОНЛАРИ БИЛАН ЖАҲОН БОЗОРИГА ЮЗ ТУТДИ 'ning rasmi

Жаҳонда йўловчи вагонларини замонавий тарзда ишлаб чиқарувчи, таъмирловчи ва экспорт қилувчи заводлар саноқлидир. Эндиликда, Германия, Украина, Россия, Франция, Белорус каби давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам йўловчи вагонлари билан жаҳон бозорига юз тутди.

Хусусан, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти илк маротаба «Made in Uzbekistan» тамғаси остида ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлади. Йилдан-йилга йўловчи вагонларини қуриш жараёнлари тараққий этиб бормоқда, янги имкониятлар ишга солинаяпти. Марказий Осиёда ягона бўлган «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятида ҳам бу борада юксак натижаларга эришилмоқда. Жумладан, метро вагонларини таъмирлаш ишлари ўзлаштирилди, янги кўринишдаги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарила бошланди. Жорий йилдан бошлаб эса корхона маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқди.

Мазкур вагонлар олдингисидан анча фарқ қилади. Бунисида йўловчилар учун бир қатор қўшимча қулайликлар яратилган. Жумладан, илк бор замонавий сув ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилди, ёритиш тизими бутунлай ўзгартирилди. Вагон ичини жиҳозлашда ёрқин ранглардан фойдаланилган. Иситиш ва совутиш тизимларининг замонавийлиги эса йўловчиларга қишнинг изғирин кунларида ҳамда жазирама ёзда ҳам мўътадил ҳавони таъминлаб беради.

    Бошқа янгиликлар