Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказидади Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси ерости бойликларидан фойдаланишнинг шартлари ва имкониятлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда мазкур қўмитанинг мутасадди ходимлари, соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидаек мамлакатимида ерости бойликларидан фойдаланиш тартиби бир қатор қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган. Уларга мувофиқ, ер қаъри участларидан фойдаланиш ишлари махсус лицензия билан амалга оширилади. Айни пайтда бу блрадаги қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1895 фойдали қазилмалар конлари аниқланган. Улардан 235 тасидануглеводород, 151 тасидан металл, еттитасиданкўмир ва ёнувчи сланец, 55 тасидантоғ-маъдан, 34 тасидантоғ-кимё, 764 таси қурилиш ашёлари, 619 таси чучук ва маъданли ер ости сувлари олинади.
Жорий йилниг 25 октябрига қадар 983 та норуда қазилмалар мавжуд ерости участкаларидан фойдаланш ҳуқуқини берувчи лицензиялар расмийлаштирилган.
Маълумки, ерости қазилмалари миқдори чекланган, шу боис улардан оқилона фойдаланиш талаб этилади. Бироқ, афсуски, бу борада ҳам бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланмоқда, Уларни ҳал этиш борасида тегишли ташкилотлар томонидан зарур чоралар кўрилиши лозим.
Биламизки, қурилишдаги ишлатиладиган қум, шағал сингари табиий хомашёлар асосан дарё ўзанларидан қазиб олинади.Мазкур ҳудудлардан хомашё қазиб олиш учун давлат томонидан белгиланган лицензияга эга бўлиш талаб этилади. Аммо, қум ва шағал қазиб олиш ва сотиш орқали даромад топаётганларнинг ҳаммаси ҳам қонуний иш олиб боряпти деб бўлмайди. Улар ўз шахсий манфаати йўлида дарё ўзанларини ўринсиз ковлаб, атроф-муҳитга жиддий зарар етказиш баробарида сув оқимига ҳам жиддий таъсир кўрсатадилар.
Эндиликда ҳукуматимиз томонидан бу борадаги фаолият жидидй назоратга олинади, ўзбошимчалик билан табиатга шикаст етказмоқчи бўлган шахсларга нисбатан чоралар янада кучайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида дарёлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларини мустакамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартиби бузилишини аниқлаш ва олдини олиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Бош прокуратура бошчилигида Идоралараро гуруҳлар шакллантириш белгиланган.
Бу борада мамлакатимизнинг маъмурий қонуничилигига ҳам ўзгартириш киритиш, келгусида бундай фаолият билан ноқонуний шуғулланган шахсларга нисбатан энг кам иш ҳақининиг 70 бараваригача бўлган миқдорда жарима қўллаш, уларнинг мазкур жараёнда фойдаланган техникаларини мусодара қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Айни пайтда мамлакатимизда 97 ҳудудда ер ости чучук сув заҳиралари аниқланган. Улардан кунига ўртача 5,5 млн метр-куб ҳажмида сув олиб ишлатилмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани барча сув манбаларидан тежакорлик билан фойдаланишни талаб этади.
Вазирлар Маҳкамасининг2017 йилнинг 27 июндаги “Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам ана шу масалаларга катта эътибор қаратилган. Мазкур қарорга мувофиқ, қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ва уларнинг мониторингини юритиш тартиблари тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. Эндиликда ер ости чучук сувларидан фойдаланишбир йиллик муддатга бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.Рухсатнома Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унга қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси экологик экспертизасининг ижобий хулосасига асосан берилади.
Фақатгина жисмоний шахслар учун чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни бурғулашда, ер остидан шахсий эҳтиёжлар учун суткасигача 5 метр-кубгача бўлган миқдорда чучук сув олинганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Мазкур матбуот анжуманида мутахассислар бу борада олиб борилаётган ишлар, мавжуд камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусидажурналистларга батафсил маълумот беришди.






