АсосийJamiyat

​НАВОИЙДАН ГУАНЧЖОУГА (ХИТОЙ) “ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ” МАКдан ЯНГИ ЮК ЙЎНАЛИШ ТАКЛИФИ

'​НАВОИЙДАН ГУАНЧЖОУГА (ХИТОЙ) “ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ” МАКдан ЯНГИ ЮК ЙЎНАЛИШ ТАКЛИФИ'ning rasmi

Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари 50 тоннагача юк кўтаришга қодир Boeing 767 самолётлари Навоий аэропортидан Гуанчжоуга бориш ва қайтиш қатновларини амалга оширади.

Юк авиақатновининг очилиши мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилувчилар учун ўз маҳсулотларини, айниқса экспорт бозорида харидоргир маҳсулотларни сотишлари учун янги имкониятлар яратади ва мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни ҳамда бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ҳозирги пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК юк самолётлари “Навоий” аэропортидан Франкфурт, Деҳли, Дубай, Шанхай ва Гуанчжоуга қатновларни амалга оширади. Бундан ташқари, авиакомпания юк жўнатувчиларга Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан исталган мунтазам йўналишлардаги йўловчи самолётлари орқали юк жўнатишни таклиф қилади. Муайян йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатиш учун махсус промо-тарифлар амал қилади.

Юк жўнатиш юзасидан маълумотлар олиш учун қуйидаги рақамлар сизга асқотади:
Телефонлар : +99871 140-2093, +99871 140-4772

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар