АсосийJamiyat

28 ОКТЯБРЬ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗДА КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ

'28 ОКТЯБРЬ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗДА КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент вилоятининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар