АсосийJamiyat

КОМПЬЮТЕР ЭКСПЕРТИЗАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

' КОМПЬЮТЕР ЭКСПЕРТИЗАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ'ning rasmi

Мамлакатимиз суд эспертиза тизимига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида айни пайтда компьютер экспертизасини амалиётга жорий этиш устида иш олиб борилмоқда. Бу компьютерлар ёрдамида қилинган жиноятларни фош этишда муҳим ўрин тутади.

Пойтахтимизда “Суд экспертизаси фаолиятида ахборот технологияларини қўллашнинг аҳамияти” мавзуида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда шу ҳақда сўз юритилди.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика бош маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Суд-тиббий экспертиза Бош бюроси, Тошкент давлат юридик университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва бошқа идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда суд-тиббий экспертиза бош бюросида амалга оширилаётган ишлар, тергов органлари ва экспертиза муассасалари идоралараро фаолиятини электрон-ахборот таҳлилий коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш, криминалистикада фототасвир ва видеотасвирга рақамли ишлов бериш, суд экспертиза фаолиятига компьютер техникаси ва технологияларни татбиқ этиш истиқболларига оид маърузалар тингланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар