1

Мадад-шифо: “САЧРАТҚИ ЮҚУМЛИМИ?”

САЛОМАТЛИК 28.10.2017, 15:58
Мадад-шифо: “САЧРАТҚИ ЮҚУМЛИМИ?”

— Қизимнинг бошидаги кичик, пушти тошмаларга кўзим тушганда, бирор ҳашарот чаққан бўлса керак, деб эътибор бермабман. Эртасига тошма пешона ва бурун учида ҳам пайдо бўлди. Билсам, бу сачратқи экан. Сув тегиши билан кўпаядиган тошма бошқа фарзандларимга ҳам юқиши мумкинми?

Гулноза Аҳмедова, Тошкент вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор-дерматовенеролог:

— Тиббиётда импетиго ёки стрептодермия, деб аталувчи тошма асосан боғча ёшидаги болаларда кузатилиб, пуфакчали, йиринг йиққан кўринишда бўлади. Тошма асосан тананинг юқори қисмидан бошлаб тарқалади.

Юз, бўйин, лаб ва бурун атрофи, қулоқ соҳаси, шунингдек, бошда ҳам учраши мумкин. Илк кунларда бироз бўртиб чиқиб, кейинги суткаларда пуфак ҳосил қилади ва сарғимтир кўриниш олади. Пуфак ёрилиши натижасида тошма олдидан янгиси чиқиши мумкин. Яъни тошма ва унинг атрофига сув тегса, ўз-ўзидан кўпайиб кетаверади.

Сачратқи одатда оз миқдорда тошади. Баъзида эса бирдан кўпайиб кетиши ҳам мумкин. Кўпинча тошма юзага келишига стафилококк ёки бета-гемолитик стрептококк вируслари сабаб бўлади.

Вируслар бола танасидаги тирналган, шилинган жароҳатлар, ҳашаротчақишидан ҳосил бўлган яралар орқали организмга киради ва аста таъсир ўтказа бошлайди. Зеро аксарият болалар яра ўрнини қўл билан шилиб, қонатиб ёки катталаштириб юборишади.

Буниси ҳам майли, ярани қичиган бармоқлари билан танасининг бошқа соҳаларига ҳам тегинади. Оқибатда эса тирноқ орасига кириб қолган инфекция зарралари тана бўйлаб тарқала бошлайди. Касаллик юқумли бўлиши мумкин. Шу боис бемор болакай бир муддат бошқа болалар билан яқин мулоқот қилмаслиги лозим. Хасталик ҳаво ёки умумий идиш-товоқдан фойдаланиш орқали юқмайди. Аммо бола оғзига солган егулик ёки ўйинчоқдан бошқалар фойдаланмасликлари зарур.

Шарҳлар

Меҳмон 14.08.2021, 05:26
Davosi bormi
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1