Совуқ сув ичиш бўғиз (ҳиқилдоқ)нинг ўткир ёки сурункали шамоллашига сабаб бўлиши мумкин.
Қуйида уй шароитида ларингитни даволаш мумкин бўлган айрим тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Пиёзни қирғичдан ўтказиб, ярим литр қайнаётган сутга солинг, лекин қайнатманг! Сузгичдан ўтказиб, ётишдан олдин бир стакан илиқ ҳолда ичинг. Муолажани бир неча кун қайтаринг.
- Агар овозингиз бўғилиб қолса, 100 гр. сабзини ярим литр сувда қанатиб, сузиб олиб, оз-оздан ичинг. Ларингитда карам шарбати билан томоқни чайиш ҳам катта ёрдам беради.
- Ўткир ларингитда қуритилган олмадан тайёрланган қайнатма ҳам катта ёрдамчидир. Бу қайнатма кунига 1-2 марта,иссиқ ҳолда ярим стакандан асал қўшиб ичилади.
- Шамоллаш, ўткир респиратор кассаликларнинг бошланишида мойчечакли илиқ ванна қабул қилиш яхши самара беради. Бунинг учун 400 гр. дорихонадан олинган мойчечак гулларини 1 челак қайноқ сувга солиб, 1-1,5 соат тиндирилади, сузиб олиб, 38-39 даража илиқ сувли ваннага қуйилади. Ваннани 10-15 дақиқа қабул қилиш тавсия этилади.
- Ерқалампирни “олча катталигида “ майда туғраб 1/3 қайноқ сувга солиб, 20 дақиқа тиндирилади, кейин 1 чой қошиқ шакар солиб, сузиб, илиқ сувга 1 чой қошиқдан қўшиб, 1 қултумдан 1 -2 кун давомида ичилади.
- Йутал ва овоз йўқотишда карам баргларидан тайёрланган қайнатма ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир нечта карам баргларини совуқ сувда ювиб, қайнатиш лозим. Баргларни совутиб, ҳар кун 3-4 маҳал истеъмол қилиш ва устидан карам қайнатмасини ичиш лозим.
- 1 чой қошиқ асални қайнаб турган сувда паст оловда 1 дақиқа қайнатасиз, совутиб томоғингизни кунида 2-3 марта чаясиз.
- Саримсоқни қирғичданўтказинг, кейин асал билан бирга бир миқдорда аралаштиринг. 1 ош қошиқ аралашмани кечқурун 1 стакан қайноқ сув билан ичинг.
- 4 ош қошиқ малина мевасини 0,5 л. сувга бир ярим соат дамланг. Совутинг, 2 ош қошиқ асал қўшиб, ярим стакандан кунида 4 марта илиқ тарзда ичинг.
Ерқалампир шарбатини бирга-бир миқдорда асал билан аралаштиринг ва ухлашдан олдин 1 ош қошиқдан кунида 1-2 марта илиқ сув билан ичинг.
Дарвоқе, ҳар бир касалликда уй шароитида муолажа бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!