Жорий йилнинг 30 октябрь куни Баку халқаро денгиз савдо портида Баку-Тбилиси-Карс темир йўлининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимиз Бош вазири Абдулла Арипов ҳам қатнашди.
Очилиш маросимида Азарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған, шунингдек, Қозоғистон, Грузия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари ва Туркаманистон ва Тожикистон давлатларидан вакиллар қатнашди.





Эслатиб ўтамиз, олдин хабар қилганимиздек Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Азарбайжонга 30 октябр куни ташриф буюрган эди.






