АсосийJamiyat

ТОВУҚ НООДАТИЙ ТУХУМ ҚЎЙДИ

'ТОВУҚ НООДАТИЙ ТУХУМ ҚЎЙДИ'ning rasmi

Тошкентнинг Яшнаобод туманидаги Аҳмад Яссавий маҳалласида истиқомат қилувчи Мирзааҳмедов Мирсодиқ аканинг товуғи ёзувли тухум қўйди.

Мирсодиқ ака шинамгина ҳовлисининг бир четига рўзғор учун экин-текин, бир бурчига невараларга қувват бўлади, дея қафас қуриб товуқ сақлайди. Бу гал катакдан уч дона тухум олди. Каталак ним қаронғи бўлгани сабаб тухумлардан бирида ғадирликни сезди. Ташқарига чиқиб қараса, тухум нақшлар билан безалган. Мирсодиқ ака асли ганчкор уста. Касб-кори тақазоси билан араб ҳарфларидан хабардор.

— Масжидларга нақш солишда асосан калима ва оятлардан фойдаланилади. Шу сабаб ҳам хизмат тақазоси билан араб харфларини ўрганганман, — дейди М.Мирзааҳмедов. — Бу тухумги ёзувлар араб ҳарфларидан иборат эканини пайқаш қийин эмас.Кўриб турганингиздек, аниқ ва тиниқ бўртиб турибди. Маҳалламиздаги араб тили илмининг ҳадисини олган кишиларга кўрсатдим. Улар тухумдаги битиклар Калимаи Шаҳодат эканлигини ҳарфма ҳарф солиштириб ўқишди. Аслида Оллоҳ яратган барча неъматларнинг ўзи мўъжиза.

    Бошқа янгиликлар