ТИШИДА ТЕПЛОВОЗ СУДРАГАН ЙИГИТ

Рекорд 02.11.2017, 16:01
ТИШИДА ТЕПЛОВОЗ СУДРАГАН ЙИГИТ

Сиз суратда кўриб турган йигит Сардор Турсуналиев, асли паҳлавонларнаслидан. 1994 йилда туғилган. Мамлакатимизнинг забардаст полвонларидан Турсун Али полвоннинг набираси. Беш ёшлигидан бобоси билан турли тадбирларда, томошаларда иштирок этиб, халқнинг олқиши, дуосини олиб келмоқда. 11-12 ёшларида байрамларда кичкина полвон сифатида ўз кучи, имкониятларини кўрсатиб келмоқда...

2009 йили пойтахтдаги“Миллий боғ”да “Баҳодирлар ўйинлари” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда хорижий мамлакатлардан келган спортчилар ҳам иштирок этишди. Мусобақада Сардор ҳам иштирок этиб, ўз маҳоратини кўрсатди. У катта-катта тошларни осмонга ирғитиб, автобусни тишида тортиш машқини ҳам кўрсатиб берди. Худди ўша томошада бир россиялик полвон паравозни битта вагонига қўшиб, елкасига “хомут” қилиб тортган. 36 тонналик бу улкан “юк”ни Сардор ҳам тишида тортганини кўрган томошабинлар ҳайратда қолишди. Ҳолбуки, россиялик полвоннинг ёши анча катта, вазни 130 килограмм эди. Сардор эса энди 18 га кирган ўспирин, вазни ҳам 70 кг. бўлган.

Орадан олти йил ўтиб, Сардор ўз рекордини янгилади. 2015 йилнинг февраль ойида у 45 тонна оғирликдаги иккита вагон ва тепловозни тиши билан бир неча метрга судраб борди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1