1

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭНГ БАЛАНД ШАРШАРА

Рекорд 02.11.2017, 16:18
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ  ЭНГ БАЛАНД  ШАРШАРА

Сурхондарё вилояти жаннатмонанд Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимли вилоятларидан бири ҳисобланади. Вилоятнинг Бойсун тумани шимолий-шарқида улкан ва азим Боботоғ жойлашган. Табиати ажойиб, ўсимликлар дунёси ранг-баранг, ҳайвонот олами турфа бу манзил зилол суви, минглаб булоқ ва чашмалари билан ном қозонган. Нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда ўзига хос улуғворлик кашф этган Ўзбекистондаги энг баланд ва гўзал шаршаралардан бири “Сангардак” ҳам айнан шу ерда жойлашган. Улкан қоялардан камалакмисол товланиб тушаётган беназир ва бебаҳо сув баҳру-дилингизни очади. Унга қараб ҳузурланасиз, кўзлар қувнайди. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олгингиз келади. Жануб тафтидан бироз бўлса-да, ором олишга интилган юртдошларимиз бу сўлим, баҳаво масканга интилади. Баландлиги қарийб 150 метр, ёйсимон шаклдаги эни 80 метрча келадиган шаршара тошдан-тошга урилиб, киши руҳиятини “аллалайди”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1