Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, бу хонадон соҳибу соҳибалари жамиятда ҳам кўпдан-кўп ютуқларга эришиши бор гап. Эътибор берганмисиз, агар оила пароканда бўлса, ота-она бўлар-бўлмасга жанжаллашаверса, ажрашиб кетган бўлса, бу шу оилада тарбия кўрган фарзандлар тақдирига ҳам таъсир қилади.
Мен бир аёлни биламан: «Болалигимни эслаганда фақат ота-онамнинг жанжаллари кўз олдимга келади», деганди у. «Укаларим билан бу ур-тўполонлардан шунчалик безиб қолгандикки, ҳатто «оила шунақа бўлса, ҳеч қачон турмушга чиқмайман», дердим. Укаларим ҳам жанжалга сабабчи бўлиб қолишдан қўрқиб, қимтиниб яшарди. Охири ота-онам ажрашиб кетишди. Биз шундай вазиятда — оиланинг муқаддаслигини англамай вояга етдик. Биз учун оила гўё ғурбат ўчоғи эди, чунки ота-онам ажрашгандан кейин жанжаллардан ҳам қулоғимиз тинган эди-да… Аслида инсон учун энг асосийси оила эканини, унинг қанчалар муқаддаслигини энди, танишларимнинг аҳил, ҳавасим келадиган оилаларини кўриб англадим. Оила шунчалар муқаддас даргоҳ эканки, уни турмушнинг майда-чуйда ташвишлари, одамларнинг рост-ёлғон гап-сўзларидан баланд қўйиш керак экан! Афсуски, менда ҳам, укаларимда ҳам ота-онамизнинг тақдири такрорланди. Кенжа синглимгина «одобни беодобдан ўрган» қабилида иш тутиб, оиласи мустаҳкамлиги учун жон-жаҳдини аямайди. Шунда ҳам барибир пароканда бўлган оиламиз тақдири унинг оиласига ҳам соя солиб туради. Баъзан қайнонаси ота-онамизнинг ажрашганини рўкач қилиб тураркан… Наҳот энди бу бир умр бизни таъқиб этса деб сиқиламан…»
Хулоса: келажакда фарзандингизнинг оиласи тинч-тотув, осойишта бўлишини, кўплаб ютуқларга эришишини, бахтли ҳаёт кечиришини истасангиз, унга оилангизни мустаҳкамлаш, унда соғлом муҳитни яратиш орқали бахтиёр болалигини таъминлаб беришингиз, аввало ўзингиз ўрнак бўлишингиз керак экан!
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...23.12.2017, 17:11
Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...