1

Уй сотиб олиш учун берилган “заклад” пулини қайтаришмаса...

ЖАМИЯТ 11.02.2014, 21:49
Уй сотиб олиш учун берилган “заклад” пулини қайтаришмаса...
Мен сотиб олиш учун топган уйимнинг эгасига “заклад” (гаров) учун 800 АҚШ доллар миқдорда пул берган эдим. Эвазига у тилхат ёзиб, ўзининг паспорт нусхасини ҳам менга берганди. Айтилган муддатда қолган пулни олиб келсам, у уйини сотмаслигини ва сотса ҳам баландроқ нарх қўйишини айтди. Бўлмаса пулларимни қайтариб беришини сўрасам хозир имконим йўқ деб, алдаб юриб, уйни бошқага сотиб юборибди. Ушбу ҳолатда қандай жавобгарлик белгиланган?
 
[right]Нодирбек Муралиев, Тошкент шаҳри
 [/right]

Жавоб:

Фуқаролик кодексининг 311-312-моддаларига биноан, шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси заклад, яъни гаров ҳисобланади.
 
Гаров тўғрисидаги келишув “закалад”нинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. Шартномадаги тараф амалга ошириши керак бўлган тўловлар ҳисобидан тўланган сумма гаров эканлигига, хусусан шартноманинг ёзма равишда тузилиши шартлиги тўғрисидаги коидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади.
 
Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак.
 
Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.
Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.
 
Мурожаатда баён этилган ҳолатдан хулоса чиқарадиган бўлсак, сиз жавобгардан гаров пулни қайтариш ва етказилган моддий зарарни қоплаши юзасидан фуқаролик даъвоси билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.
 
Агарда томонларни бири ушбу келишувни нотариал тартибда тасдиқланишини талаб қилса, у ҳолда ушбу келишув нотариал тасдиқланиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1