АсосийSUG'DIYONA

ЙЎЛДОШ ПАСТДА ЖОЙЛАШСА…

'ЙЎЛДОШ ПАСТДА ЖОЙЛАШСА…'ning rasmi

Беш ойлик ҳомилам бор. Шифокорлар менга «йўлдош бачадоннинг пастки қисмида жойлашган» деб ташхис қўйишди. Бу ташхис қандай ҳолларда қўйилади? Бунинг ҳомиламга зарари йўқми? Нима қилиш керак?

Дилфуза, Тошкент шаҳри

Нилуфар АБДУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог: — Йўлдошнинг бачадон пастида жойлашуви ташхиси фақатгина УТТ, Допплерометрия ва скрининг диагностикаси орқали қўйилади. Визуал ва вагинал текширувларда ҳомиладор аёлга бундай ташхисни қўйиб бўлмайди. Бачадон пастки қисми церкуляр, яъни кенгайишга мослашгани туфайли йўлдошнинг бундай жойлашуви ҳомилага хавф туғдиради. Бундай ташхис қўйилган аёлларни дарҳол стационар даволашга ётқизиш керак. Ҳомиладор аёлнинг умумий аҳволи яхшилангач, туққунича рўйхатдан ўтган поликлиникасидаги гинеколог назоратида бўлади. Чунки ҳомиладорликнинг исталган даврида йўлдош кўчиш хавфи бор. Бу ташхис даволанадиган касаллик эмас. Яъни ҳомиладор аёлда туққунига қадар йўлдошнинг бачадондаги жойлашуви ўзгармайди. Туғруқ даврида йўлдошнинг ҳомиладан аввал туғилиш хавфи бўлса, кесарча кесиш амалга оширилади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар